Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ДАЪВАТГА ҚАРШИ КУРАШ

Расулуллоҳ с.а.в.га Ислом дини юборилгач, одамлар у киши ва даъватлари ҳақида гапира бошладилар. Қурайш қабиласидагилар бу ҳақда кўп гапирмас эди. Чунки улар бошида бунга аҳамият беришмади ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг гаплари ҳам роҳиблар ва ҳакимларнинг гаплари каби қуруқ сафсата, одамлар яна ота-боболари динига қайтишади деб ўйлашган эди. Шунинг учун дастлаб унга ортиқча эътибор беришмади, қаршилик ҳам қилишмади. Расулуллоҳ с.а.в. улар тўпланиб ўтирган жойлардан ўтиб қолсалар: «Мана бу Абдулмутталибнинг ўғли нуқул осмондан гапиради», дейишар эди. Аҳвол шундай давом этди. Лекин Расулуллоҳ с.а.в.нинг даъватлари бошланганига ҳеч қанча вақт ўтмай, бу даъватнинг хатарли эканини ҳис қилишгандан кейин Расулуллоҳ с.а.в.га қаршилик кўрсатишга, пайини қирқиб, қарши курашишга келишиб олишди. Даставвал Расулуллоҳ с.а.в.ни обрўсизлантириш ва пайғамбарликлари хусусидаги гапларини ёлғонга чиқариш билан шуғулланишди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в.дан пайғамбарликларини исботлайдиган мўъжизалар талаб қила бошлашди. Нима учун Муҳаммад Сафо ва Марвани олтинга айлантириб қўймайди? У гапираётган китоб нима учун осмондан тайёр ёзилган ҳолда тушмайди? Муҳаммад жуда кўп гапирадиган Жаброил нима учун уларнинг кўзига кўринмайди? Нега у ўликларни тирилтирмайди? Макка тоғлар қуршовида қолмаслиги учун нимага уларни бошқа жойга кўчириб юбормайди? Нима учун Макка аҳли сувга муҳтожлигини била туриб, Замзам сувидан кўра ширинроқ сувли булоқ чиқармайди? Нима учун унга Раббиси нарсаларнинг нархларини ваҳий қилмайди? Шунда катта фойда кўришар эди. Улар Расулуллоҳ с.а.в.га ва даъватларига қарши мана шундай масхара услуби билан хуруж қилишди. Лекин бу нарса Расулуллоҳ с.а.в.ни даъватдан чалғитмади, балки одамларни Оллоҳнинг динига ундаш, бутларни қоралаш, уларга сиғиниб, улуғловчиларнинг нодонлигини фош қилишда давом этдилар. Қурайшликларга бу нарса қаттиқ таъсир қилди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ с.а.в.ни даъватларидан қайтариш мақсадида барча воситаларни ишга солишди, бироқ бунинг фойдаси бўлмади. Улар бу даъватга қарши кураш учун қўллаган энг асосий воситалар қуйидаги уч восита эди:

 

  1. Азоб ва қийноқларга дучор қилиш.
  2. Ички ва ташқи ташвиқот.
  3. Алоқани узиш.

Расулуллоҳ с.а.в.ни қавмлари ҳимоя қилишига қарамасдан, у киши ва мусулмон сафдошлари қийноқларга дучор бўлди. Мушриклар азобларнинг барча турларини ишга солишди. Ёсир оиласининг барча аъзоларини динидан қайтариш учун жуда қаттиқ қийноққа солдилар. Лекин бу азоблар уларда сабот ва иймонни зиёда қилди. Улар азобланаётган пайтда Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг олдидан ўтаётиб, уларга қарата: «Эй Ёсир оиласи, сабр қилинглар! Зеро, сизларга жаннат ваъда қилингандир. Мен сизлар учун Оллоҳ томонидан бирор нарсага эга эмасман». Расулуллоҳ с.а.в. уларга «Сизларга жаннат ваъда қилингандир», деганларида, Ёсирнинг хотини Сумайя: «Ё Расулаллоҳ, мен уни очиқ-равшан кўриб турибман», деди. Қурайш Расулуллоҳ с.а.в. ва асҳобларига азоб беришни бир лаҳза ҳам тўхтатмади.

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203